Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-06
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш va бандлик бошқармаси Юнусобод тумани Камбағалликни қисқартириш va бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича ярмарка ўтказилди.
Мазкур тадбирда:
📌Туманда фаолият юритаётган 18 та тиббиёт муассасалари ўзларида мавжуд 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари bilan қатнашди.
Ярмарка давомида иштирокчилар:
✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд иш ўринлари bilan яқиндан танишдилар;
✔️ Иш берувчилар bilan юзма-юз мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар;
✔️ Ўзларига мос иш жойларига ариза топшириш имкониятини олдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади:
⭐️ Ёшлар va ишсиз фуқароларни доимий иш ўринлари bilan таъминлаш;
⭐️ Уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашишдан иборат бўлди.