Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Rasmiy_munosabat

error

2025-04-22

Интернет тармогида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 259-сонли умумтаълим мактабида содир булган ҳолат буйича тарқалган хабар юзасидан амалдаги меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонунчиликка мувофиқ ўрганиш ўтказилди.


Жумладан, Интернет тармогида таркалган хабарга кўра Юнусобод туманида жойлашган 259-сонли умумтаълим мактабида 2 нафар ходимларни кўчат экаётганликлари тўғрисида фотосуратлар акс эттирилган бўлиб, мактаб директори Х,.Ш.Қойиров ходимларни кўчат экишга мажбурий жалб этаётганлиги маълум қилиниб, маъсуллардан ушбу ҳолатни ўрганиш суралган.


Мазкур ҳолат ўрганилиб, мактаб директори Х,.Ш.Қойиров, ўқитувчилар Б.А.Бобомуродов, А.Р.Жонқулов, У.Ю.Ганиевлар бошқармага белгиланган тартибда чақиртирилиб, улардан тушунтириш хати олинди ва ҳолатга аниқлик киритилди.