Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-25
Тўланмаган ойлик маошлар ундирилди, асоссиз ишдан бўшатилган ходим ишга тикланди
Меҳнат қилаётган ҳар бир инсон меҳнатига яраша иш ҳақини ўз вақтида ва муносиб равишда олиши керак, қонунларни ва тартибларни бузмасдан иш фаолиятини олиб бораётган ходимни асоссиз равишда ишдан бўшатишга ҳам ҳеч кимга ваколат берилмаган. Бу қоидалар давлатимизда амалда бўлган меҳнат қонунчилиги йўналишидаги ҳуқуқий ҳужжатларда қатъий белгиланган.
Чилонзор тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Жамолиддин Жўраев томонидан бўлимга келаётган мурожаатлар кўриб чиқилиб, мурожаатчиларнинг муаммолари қонун доирасида ижобий ҳал этиб келинмоқда.
Шунингдек, бўлимга мурожаат қилиб келган туманимизда маъмурий идораси жойлашган айрим катта компанияларнинг ишчи ходимлари бўлган 130 нафар хориж фуқаролари ва юртдошларимизнинг ўз вақтида тўланмай келаётган маошлари ундириб берилди. Жумладан, 3 нафар Филлипин фуқароларига иш берувчи томонидан тўланмай келинаётган жами 31 минг 300 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маошлари ҳамда 1 нафар Россия фуқароси Д.Федоровга иш берувчи томонидан тўланмай келинаётган 42 минг АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маошлари қонун доирасида ундириб берилди.
Бундан ташқари, иш берувчи томонидан асоссиз ишдан бўшатилган ходим Д. Алимовага ҳам амалий ёрдам кўрсатилиб, ишга тикланди.