Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Яшнободда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

error

2025-03-04

Бугун, 4 март куни Яшнобод туманида жойлашган Республика касбий кўникмалар марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур тадбирда тижорат банклари ва Яшнобод, Мирзо Улуғбек  ва Бектемир туманларидан 30 га яқин корхона ва ташкилотлар 400 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбир аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга кўмаклашиш, ишсиз фуқаролар айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.