Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Эътироф

error

2024-12-03

Хабар берганимиздек, пойтахтимизда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ҳамда “Энг яхши иш берувчи” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси вакиллари ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаган корхоналар иштирок этди.

Имконияти чекланган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиб, уларни ишга жойлаштирган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу йил учинчи бор ўтказилаётган “Энг яхши иш берувчи” танловида 20 дан ортиқ корхоналар қатнашди.

🔹Танлов натижаларига кўра:

👉1-ўрин — Ўзбекистон Карлар жамиятининг "Бухоро ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси";

👉2-ўрин — Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг “Меҳр водийси”;

👉3-ўрин — Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг “Эзгу ният ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси”га насиб этди.

Ғолиблар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан сертификат, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.