Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-01
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги 931-сонли “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон ва жаҳон майдонларида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар билан ҳодимларни таништириш мақсадида навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилди.
Мазкур маънавият соатига таниқли режиссор Ҳилол Насимов меҳмон сифатида ташриф буюрди.
Тадбир Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Нуритдинов спикерлигида олиб борилди.
Тадбирда давлат органлари ва ташкилотларда манфаатлар тўқнашувини олдини олишнинг долзарблиги, унинг бир қанча миллий норматив ҳужжатларда йўл қўйилмаслиги бўйича қоидалар билан барча ҳодимлар таништирилди.
Режиссор Ҳилол Насимов ҳам бу борада ўз фикрини билдириб, манфаатлар тўқнашувларини олдини олишга хизмат қилувчи видеофильмлар ишлашни таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар, уларнинг самарадорлиги, пировардида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар ҳақида ҳодимлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.