Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#TASHRIF

error

2024-10-24

Куни кеча Сергели тумани ҳокимиятида Сергели, Янгиҳаёт, Яккасарой, Чилонзор, Учтепа туманлари ишга муҳтож фуқароларни тадбиркорлар билан ишга жойлаштириш масаласида учрашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимилиги, Тошкент шаҳар прократураси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик Бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари иштрок этди.

                                                                                                                                                             

Учрашувларда иштирок этган рўйхат асосидаги 368 нафар ишсиз фуқаролар хамда рўйхатидан ташқари 35 нафар ишсиз фуқароларнинг муаммолари ҳал этилиб бандлик хизматлари кўрсатилди, жумладан рўйхат асосида 72 нафарига касб-ҳунарга ўқишга, 202 нафарига ишга жойлашишга йўлланма берилди, 91 нафари ўзини ўзи банд қилинди ҳамда 3 нафарига субсидия ажратилди. Шу билан бирга, рўйхатдан ташқари ташриф буюрган 20 нафар фуқарони ишга жойлаштирилди, 5 нафари касб хунарга йўналтирилди, 10 нафари ўзини ўзи банд қилинди.