Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-04
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.
Аниқланишича, муассаса ходимларининг ташаббуси ва ихтиёрий розилиги билан жорий йил 15 август куни ташкилот майдонида ободонлаштириш ишларини олиб борилган бўлиб, мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-моддасига (https://lex.uz/docs/-6257288#-6257606) кўра мажбурий меҳнат - бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган иш ёки хизматлардир.
Аммо, мактаб директори томонидан Ўзбекистон Республикаси МКниниг 25-моддасида (https://lex.uz/docs/-6257288#-6257976) (ш берувчининг мажбуриятлари) кўрсатиб ўтилган талабларга тўлиқ риоя қилинмаганлиги ва ҳаракатларида МЖтКнинг 49-моддасида (https://lex.uz/docs/97664#5451089) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.