Янгиликлар
Янгиликлар
2024-04-16
"Бугунги кунда тадбиркорларнинг таклифларини инобатга олиш, тўсиқларни бартараф этиш, зарур шарт-шароитларни яратиш мутасаддилар олдига қўйилаётган энг муҳим вазифадир" - дейди ҳоким ёрдамчиси.
Жаҳонгир Саидаҳмедов «Қадрдон» маҳаласида жойлашган "БРАЯН-ПРИНТ МАСУЛИЯТИ ЧEКЛАНГАН ЖАМИЯТ” фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар, янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрганиш олиб борди.
Натижада ушбу корхонада 10 дан ортиқ ишчи ўринлар яратилган бўлиб, раҳбари Аслиддин Ниёзов корхонани кенгайтриш, маҳаллада ишчи ўринлар яратиш истагини билдирди.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан имтиёзли 100 миллон сўм кредит чиқариб берилди. Натижада 10 га яқин бўш иш ўринлари яратилди.
Ҳоким ёрдамчиси томонида бўш иш ўринларига маҳаллада ишсиз ва иш қидириб юрган фуқароларни жойлаштриш бўйича режа қилиб олинди.