Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Одам савдоси - давр муаммоси

error

2023-11-28

2003 йилда Ўзбекистон БМТнинг 1949 йил 2 декабрдаги «Одамлар савдоси ва фоҳишабозликни учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга қўшилди, 2008 йилда эса одамлар, айниқса, аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ва бу қилмиш учун жазолаш тўғрисидаги, БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги Конвенциясини тўлдирувчи Протоколни ратификация қилган ва шу билан одамлар савдоси ҳақида аҳолига маълумот бериш, қурбонларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни қўллаб қувватлаш ва ўтказиш орқали олдини олиш ва барҳам бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Одам савдоси муаммосига қарши курашишда аҳолининг бу борадаги билимларини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали унинг қурбонлари билан суҳбатлар уюштириш, одам савдосининг бутун мудҳиш ҳолатларини тасвирлаб бериш ҳам самарали воситалардир. Бутун аҳоли, айниқса, ёшлар ушбу жиноий қилмишнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари, хорижий мамлакатлардан таклиф этилаётган ҳар қандай иш, хизматларни шахсан ўзлари текшириб кўришлари, нотаниш шахсларнинг таклифларига ишонмаслик ҳамда уларга ўз ҳужжатларини бериб қўймаслик лозимлигини билишлари керак.

         Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда алдов усули билан амалга оширилаяпти. Одам савдоси жинояти нинг олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга этказиб турилишини таъминлаш лозим.