Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-14
Шунингдек, мазкур ўрганишда «Ватанпарвар» маҳалласида фаолият олиб бораётган “ВАТАН ПЛАЗА” МЧЖда 8 нафар ходим, «Фозилтепа» маҳалласида фаолият олиб бораётган “Ақл эгалари” МЧЖда 1 нафар ходим, “МИРАМАН ПҲАРМ” МЧЖда 1 нафар ходим, «Ватан» маҳалласида фаолият олиб бораётган “Д СОТ” МЧЖда 2 нафар ходим, “ГОЛДEН ҲАММEР ТРАДE” МЧЖда 2 нафар ходим, «Шарқ юлдузи» маҳалласида фаолият олиб бораётган “САБА ДАРМОН” МЧЖда 2 нафар ходим «Чаманзор» маҳалл
асида фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш цехида 10 нафар ходим жами 26 нафар норасмий шаклда ишлаб келаётганлиги аниқланган. Ушбу ходимларни расмий секторга ўтказилиши бўйича тадбиркорлик субъектлари рахбарларига меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунтиришлар берилди ҳамда мазкур ходимларнинг иш ўринлари легаллаштирилди.
Шу каби, хатлов жараёнида Инспекция ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва уларнинг вакилларига амалдаги меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар, ходим ва иш берувчилар ўртасида юзага келувчи муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.