Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Investitsion loyihalar asosida yangi ish o`rinlari yaratiladi

error

2022-07-21

Унда Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Муроджон Исабаев, Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Абидов, Тошкент шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази директори Айгул Саттарова, туман ҳокимлари ўринбосарлари,  Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарлари, кичик саноат зонаси раҳбарлари ҳамда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда соҳа мутасаддилари сўз олиб, тадбиркорлик субъектига инновацияларнинг жорий этилиши, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар билан ҳамкорлик ҳақида сўз  юритишди. Шунингдек, яратилаётган инвестицион лойиҳалар асосида мавжуд янги иш ўринларига малакаси етарли бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиб, уларнинг малакасини ошириш юзасидан соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида соҳа мутахассислари тадбиркорларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.