Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Rasmiy_munosabat

error

2026-04-23

Ижтимоий тармоқда 2022 йилда хусусийлаштирилиб, 2025 йилда тугатилган “Тошкент ёғ-мой комбинати”нинг ўнлаб ишчиларидан қарийб 10 млрд сўм қарзи мавжудлиги, мол-мулклари сотилиб, бинолари бузилиб кетган комбинатнинг қарзини қоплашга ярагулик ҳеч вақоси йўқлиги, ҳужжатда 2 та юк машинаси борлиги, уларнинг ҳам қаерда экани "номаълум"лиги айтилиб, ходимларнинг тўланмаган ойлик маошларини ундириб бериш сўралган.(https://t.me/kunuzofficial/170062) сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ойлик маошларни ундириш бўйича судга хулоса берилган. Суд тегишли қарор асосида Мажбурий ижро бюросига ундиришга қаратган.