Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-27
Меҳнат кодексининг 178-моддасига (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6262063) кўра, иш берувчи ходим маълумотларини фақат қонун асосида сақлаши ва улардан фойдаланиши мумкин.
Иш берувчи қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шарт:
✔️Маълумотларни ходим розилигисиз учинчи шахсга бермаслик;
✔️Уларни тижорат мақсадида ишлатмаслик;
✔️Фақат ваколатли шахсларга кириш ҳуқуқини бериш;
✔️Соғлиқ ҳолати бўйича фақат ишга алоқадор маълумотни сўраш;
✔️Ходимларнинг вакилларига фақат зарур маълумотларни тақдим этиш.
Бу қоидалар ходимларнинг махфийлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг