Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-09
🔗 Меҳнат кодексининг 531–532-моддаларига кўра, ҳар бир ходим ўз ҳаёти, соғлиғи ва шаънини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу — қонуний кафолатланган ҳуқуқ.
🔻Ходим қачон ишни рад этиши мумкин❓
Ходим ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги ҳолатларда ишни бажаришни рад этишга ҳақли:
❌ Ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ишларда
❌ Меҳнат шартномасида назарда тутилмаган ишлар талаб қилинганда
❌ Қонунга хилоф топшириқ берилганда
❌ Ўзи ёки бошқаларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўйига путур етказадиган ҳаракатлар талаб этилганда
❗️Бунда ходим иш берувчини ёки бевосита раҳбарини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
‼️Муҳим кафолат
Бундай хавфли ёки қонунга хилоф ҳолатлар бартараф этилгунга қадар:
Ходим ишни рад этган вақтида ҳам барча меҳнат ҳуқуқларини сақлаб қолади.
Унга нисбатан жазо қўллаш мумкин эмас
❌ Иш берувчига тақиқ
Қонунга кўра:
Иш берувчи ходимнинг ўзини ўзи ҳимоя қилишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас
Ходимни қонуний рад этиш учун таъқиб қилиш тақиқланади
🧠 Хулоса:
Ходимнинг хавфсиз меҳнат қилиш ҳуқуқи — устувор. Агар иш ҳаёт ёки соғлиққа хавф туғдирса, қонун ходим томонида.