Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🏗 Қурилишда хавфсизлик — энг муҳим талаб!

error

2026-02-06

❗️Қурилишда ишлаётган мутахассис ва ишчиларнинг соғлиғи ҳамда хавфсизлиги таъминланиши шарт.

Қуйидаги асосий қоидаларга албатта риоя қилинг: ⬇️

🔹 1. Иш жойи шароити: Қурилиш бошланишидан олдин ишчилар учун санитария ва маиший хоналар тайёр бўлиши керак.

🔹 2. Баландликда ишлаш: Фақат 18 ёшдан ошган, тиббий кўрикдан ўтган ва тажрибали ходимлар ишлаши мумкин.

🔹 3. Рухсатномалар: Ҳар қандай иш фақат расмий далолатнома ва наряд-рухсатнома билан бошланади.

🔹 4. Ҳимоя каскаси: Ҳар бир ишчи ГОСТ 12.4.087–84 талабларига мос каска кийиши мажбурий!

🔹 5. Тиббий ёрдам: Объектда дори қутиси ва замбил бўлиши шарт.

🔹 6. Хавф сезилса: Ишлар дарҳол тўхтатилади, одамлар хавфсиз жойга эвакуация қилинади.

🔹 7. Об-ҳаво: Пудратчи ҳаво огоҳлантиришларини олдиндан етказиши керак.

🔹 8. Хавфли материаллар: Фақат махсус йўриқномадан ўтган ходимлар ишлатади.