Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Иш жойларига қўйиладиган асосий талаблар

error

2026-02-03

Иш жойи нафақат самарали меҳнат, балки ходимларнинг хавфсизлиги учун ҳам талабга жавоб бериши шарт!

1. Бино ва иншоотлар — иш турига мос, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган бўлиши лозим:

⚡️ Масалан: Пайвандлаш ишлари ёнувчи деворлар орасида олиб борилмаслиги керак.

2. Асбоб-ускуналар хавфсиз бўлсин:

🖋Сертификат, техник паспорт ва огоҳлантирувчи белгилар бўлиши шарт.

3. Авария чиқиш йўллари — ҳар доим очиқ бўлиши керак:

🔥 Масалан: Ёнғин пайтида чиқиш йўли тўсиб қўйилган бўлса — бу қонунбузарлик ҳисобланади.

4. Хавфли зоналар белгиланади:

⚠️"Хавфли! Четда туринг!" каби белгилар бўлиши шарт.

5. Ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги:

🚶‍♂️🚧🚜 Пиёдалар ва транспорт учун алоҳида йўлаклар белгиланади.

6. Қулай иш шароити:

🌡Ҳарорат, ёруғлик ва ҳаво айланиши санитария талабларига мос бўлиши зарур.