Халк Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорига асосан жорий йилнинг Июль-Август ойлари «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ойлиги» деб эълон қилинди. Жойларда карор ижроси таъминланмоқда.
Пойтахтимизнинг Учтепа туманининг 3 секторида жойлашган маҳаллаларда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Унда махалла раислари, хоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан йиғилиш ўтказилди. Шунингдек, маҳаллаларда уйма-уй юрилиб, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, касбга қайта ўқитиш бўйича хатлов жараёни бўлиб ўтмоқда.