Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-04
Дам олиш ва овқатланиш танаффуси
Меҳнат кодексига (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6262783), ҳар бир ходимга 30 дақиқадан 2 соатгача танаффус берилади.
🔹Бу вақт иш вақтига киритилмайди.
🔹Ходим танаффус пайтида иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.
🔹Иш куни 8 соатдан ортиқ бўлса — 2 та танаффус берилади.
🌤 Қўшимча танаффуслар:
🔹Иссиқ ёки совуқда, очиқ ҳавода ишловчилар учун махсус танаффуслар.
🔹Болани овқатлантириш учун ҳам танаффус берилади. Бундай танаффуслар иш вақтига киритилади.
📋 Танаффуслар тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички меҳнат қоидалари билан белгиланади.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг