Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-03
Меҳнат кодекси, 60-модда (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6258891) асосида:
Ижтимоий шериклик — бу фақат расмий тушунча эмас, бу ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ҳақиқий музокаралар майдони.
Жамоа шартномасининг муддати тугашидан камида 3 ой олдин, ҳар қандай тараф музокара бошлаш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Барча томонлар музокаралар учун керакли маълумотларни сўров келган кундан бошлаб 2 ҳафта ичида тақдим этишга мажбур.
❗️Лекин эсда тутинг:
Сиёсий партиялар, давлат органлари ёки уларнинг молиялаштирувчи ташкилотлари ходимлар номидан музокара олиб бора олмайди.
Махфийлик — шарт! Давлат сири ёки қонун билан ҳимояланган маълумотлар очиқланиши мумкин эмас.
Хулоса:
Жамоавий музокара бу — фақат катта корхоналарга эмас, балки ҳар бир ходимнинг ҳақ-ҳуқуқи ва ижтимоий ҳимоясини таъминловчи асосий восита.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг