Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилмоқда

error

2022-07-01

Жорий йилнинг 30 июнь куни Яшнобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида тумандаги “Ойдинкўл” МФЙ худудида истиқомат қилувчи ишсиз, банд бўлмаган аҳолини бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалчиликни қисқартириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда жами  30 нафар ходимлар томонидан фуқаролар билан учрашув ва суҳбат ташкил этилди. Натижада 8 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилинди, 12 нафар фуқароларнинг касбга ўқишга истаги борлари аниқланиб, тегишли ишлар амалга оширилди. 
Шунингдек, 1 нафар фуқарога кредит олиш истагини билдирирди ва фуқарога мутассадилар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.  Бундан ташқари, 22 нафар фуқароларга тиббий ёрдам куўрсатилди ва 2 нафар оилага озик-овкат махсулотлари берилди.