Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-22
Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлими?
❗️Меҳнат қонунчилиги, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёки меҳнат шартномасида белгиланган ҳолларда ходим ишни давом эттираётган бўлса, иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
📄 Ходимнинг ёзма аризаси берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
❌ Агар талаб рад этилса, иш берувчи бу қарорни ёзма равишда асослаб бериши лозим.
Рад этиш сабаблари ёзма тарзда билдирилмаса ҳам, бу ҳолат ходимнинг шикоят қилиш ҳуқуқини чекламайди. (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260921)
Масалан:
🔹Иш вақти ёки иш тартибини ўзгартириш;
🔹Бошқа иш жойига ўтказишни сўраш;
🔹Маош миқдорига оид шартларни қайта кўриб чиқишни сўраш ва ҳ.к.
Агар сизнинг меҳнат шартларингизни ўзгартиришга асосли эҳтиёжингиз бўлса – бу ҳақда ариза ёзинг. Қонун сиз томонда.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг