Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-20
Меҳнат кодексининг 232-моддасига (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6263194) кўра, ходимни таътилдан исталган вақтда, ҳатто бир кундан кейин ҳам, фақат унинг розилиги билан чақириб олиш мумкин.
📆 Фойдаланилмай қолган таътил қисми шу иш йили давомида берилади. 14 кундан ортиқ қисми эса кейинги йилга кўчирилиши мумкин.
🚫 Қуйидагиларни таътилдан чақириб олиш мутлақо тақиқланади (ҳатто ўзлари рози бўлса ҳам):
▪️18 ёшгача бўлганлар.
▪️ I ва II гуруҳ ногиронлари.
▪️Ҳомиладор аёллар.
▪️Оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчилар.
📋Қонунда бу жараён учун махсус буйруқ шарт эмас, аммо амалда буйруқ билан расмийлаштирилади.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг