Янгиликлар
Янгиликлар
2025-03-14
💼 Тижорат банкларининг кредит маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди!
🔹 Ярмарка тадбиркорлар, стартапчилар ва бизнес бошлашни режалаштираётган фуқаролар учун янги молиявий имкониятлар эшигини очди!
🏦 Иштирокчилар тижорат банкларининг имтиёзли кредит таклифлари, бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва молиявий хизматлари ҳақида тўлиқ маълумот олишди.
🤝 Банк вакиллари билан тўғридан-тўғри учрашувлар ташкил этилиб, барча саволларга батафсил жавоб берилди. Кредит олиш шартлари, ҳужжатлар ва бизнесни ривожлантириш бўйича фойдали маслаҳатлар берилди.
📊 Келгусида тадбиркорлик ва молиявий саводхонликни оширишга қаратилган лойиҳалар давом эттирилиб, бундай ярмаркалар мунтазам равишда ўтказилади.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг